Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ҳамда уларнинг ваколатларини кенгайтириш ва аниқ белгиланади. Бу ҳақда 2022 йилги давлат дастурида сўз боради.
Унга кўра, 2022 йил майгача туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида айрим депутатларнинг доимий асосда ишлаш тартиби жорий этилади.
Июль ойигача маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.
Сентябргача эса маҳаллий Кенгашларнинг назорат функцияларини кенгайтириш, уларни тизимлаштириш мақсадида «Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилиши айтилган.
Шунингдек, депутатларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги ваколатлари ҳам кенгайтирилади. Режага кўра, 2022 йил майгача қуйидаги масалаларни ҳал қилиш депутатлар ваколатига ўтказилади:
ичимлик ва оқова сув, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, бандлик дастурларини тасдиқлаш;
ҳудудларда давлат таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган маблағларни тақсимлаш.
Ҳудудларни комплекс ижтимоий ривожлантиришга масъул бўлган давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда