Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби
Самарқандда қоидабузар ҳайдовчининг телефонини тортиб олишга уринган вилояти ЙҲХБ ходимига хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати бошлиғи маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 23 январь куни Нарпай тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 102-километрида хизмат вазифаларини олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ 4-отряди ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланиб келаётган Nexiaга тўхташ ишорасини берган вақтида, ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмай, ҳаракатланиб кетган.
Шундан сўнг, ҳайдовчи И.Н (2001 йилда туғилган) ушланиб, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автотранспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳайдовчи инспекторни тасвирга олмоқчи бўлган вақтида ходим фуқаронинг қўлидаги телефонини тортиб олишга ҳаракат қилган.
Ходимнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган. Натижаси тўғрисида текширув якунига кўра хабар берилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда