22:42 / 31.01.2022
1 101

Самарқандда фуқароларни Америкага юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқароларни Америкага юбормоқчи бўлган шахс ушланди
Қадимда барча йўллар Римга элтган бўлса, «замонавий Рим» бу — Қўшма Штатлар. Океанортига боришнинг эса «йўллари» жуда кўп... Масалан, Самарқанд вилоятида уч нафар ҳамюртини олти мамлакат (Ўзбекистонни қўшса — еттита) орқали АҚШга юборишга уринган шахс қўлга олинди.

Ноқонуний ҳолат ДХХнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Тезкор тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс 3 нафар фуқарони «Ўзбекистон-Россия-Туркия-БАА-Буюк Британия-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш учун уларнинг ҳар биридан 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 60 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, фуқароларга йўлга чиқишдан аввал уларнинг ҳар бири ПЗР-тест маълумотномасига ва ҳисобида 5 минг АҚШ доллари бўлган VISA-картага эга бўлишлари кераклиги тушунтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарнинг хорижий давлатлардаги жиноий алоқаларига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда фуқароларни Америкага юбормоқчи бўлган шахс ушланди