
Фото: Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 30 январь куни Cobalt автомобили юкхонасидан келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулоти аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 01:40 атрофида карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари «Умакай» ЙПХ масканида Косон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Ў. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси текшириш учун тўхтатган. Натижада автомобиль юкхонасидан қопларга жойлаштирилган, ҳеч қандай ветеринария-санитария ҳужжатларсиз, санитария-гигиена талабларига зид равишда келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан, 230 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Фото: Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси

Фото: Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Маҳсулот белгиланган тартибда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясига топширилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар