Ҳукумат қарори (46-сон, 31.01.2022 й.) билан «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Унга кўра, мақсадли дастурларга мувофиқ молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун пудрат ташкилотлари фақат давлат харидлари электрон тизимининг электрон тендер савдолари платформаси орқали аниқланади.
Мазкур низом давлат буюртмачиларининг бир шартнома бўйича қиймати БҲМнинг 6000 бараваридан ортиқ бўлган қурилиш соҳасидаги электрон тендерларга нисбатан татбиқ этилади.
Мазкур миқдордан кам бўлган қурилиш соҳасидаги электрон тендерларга ушбу тартиб тавсиявий аҳамиятга эга.
Тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) БҲМнинг 200 000 бараваригача бўлган электрон тендерларда фақат ўша ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)да юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган талабгорлар қатнашади (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ягона ҳудуд деб қабул қилинади).
Электрон тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санадан бошлаб 2 иш куни ичида платформа томонидан тендер ғолиби аниқланади ва ғолиб ташкилотга акцепт юборилади.
Акцепт ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланган кундан бошлаб тендер тугалланган деб ҳисобланади.
Электрон тендер натижалари бўйича ғолиб эълон қилинган пайтдан бошлаб 3 кун муддатдан кечикмай пудрат шартномаси тузилади.
Тендер бўйича шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун ишчи орган этиб Қурилиш вазирлиги белгиланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...