Фото: Президент матбуот хизмати
Шу йил 31 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Унда давлат раҳбари томонидан сектор раҳбарларига маҳаллабай ишлаш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.
«Биринчи қайси кўчага боришимиз керак? Қайси хонадонга киришимиз лозим маҳаллада? Қайси кўча билан хонадон — ана шуни билсак, энг заиф жойимизни билган бўламиз. Биз инсон омили билан яшаяпмиз, адолатли ҳақиқат билан яшаганимиз йўқ», – деди Шавкат Мирзиёев пойтахт ҳокими ва бошқа мутасаддиларга мурожаат қилиб.
«Ҳозир Тошкент халқига бориб мурожаат қилсак, барибир шубҳаланади. "Мен камбағалманку, кўчамда тиббиёт йўқку, таълим йўқку, икки сменаку" дейди. Одамлар ишонмайди. Энди туман эмас, маҳаллабай чиқиб, маҳалла аҳлини йиғиб, шу туманнинг сектори айтиши керак: "навбат билан энг ёмон жойдан яхшисига қараб келамиз. Мана бу маҳалладаги кўчада бу-бу хонадонларнинг аҳволи ёмон, аввал шундан бошлаймиз, кейин сизга келамиз" деган гапни қилиш керак», — деб кўрсатма берди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда