08:50 / 02.02.2022
1 172

Ўзбекистон бозорларида январь ойида нарх қандай ўзгарди?

Ўзбекистон бозорларида январь ойида нарх қандай ўзгарди?
2022 йилнинг январь ойида инфляция ҳолати 0,9 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида хабар қилинди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар нархи эса 0,7 фоизга қимматлашган.

Январь ойида нархлар қандай ўзгарди?
2021 йилнинг декабрь ойига қараганда, ресторан ва меҳмонхоналардаги нархлар кўпроқ (2,3 фоизга) қимматлашган. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва алкоголсиз ичимликлар баҳоси 1,3 фоизга ошган. Алгокол ичимликлари ва тамаки маҳсулотлари — 0,8 фоизга қимматлашгани айтилди.

Тиббий ёрдам хизматлари 1,2 фоизга, дам олиш ва спорт соҳалари 1,5 фоизга ўзгарган. Таълим соҳаси ва коммунал тўловлардаги ўзгаришлар деярли сезиларсиз кўрсаткичга — 0,2 фоиз ва 0,3 фоизга кўтарилган. Транспорт нархлари 0,4 фоизга арзонлашган. Суғурта ва молия хизматлари баҳосида ўзгаришлар кузатилмаган. Маълум бир маҳсулотлар ҳақида айтадиган бўлсак, гўшт нархи 0,4 фоизга арзонлашгани қўмитада айтиб ўтилди. Мевалар ва ёнғоқлар 3,1 фоизга, балиқ маҳсулотлари 0,9 фоизга ошган.

Асосий маҳсулотлардан сарёғ (1,7 фоиз), янги сут ва буғдой уни (1,3 фоиздан), шакар (1 фоиз) нархлари бир мунча ошгани таъкидланди. Тухум (-0,9 фоиз), гуручнинг барча навлари (-0,3), мол ва қўй гўшти (0,2-0,6 фоиз ичида) нархлари арзонлашган. Кийим-кечак нархлари дастлабки ой мобайнида 0,8 фоизга, оёқ кийимлар 0,9 фоизга ошган. Бензин баҳоси 3,5 фоизга, пропан эса 8,5 фоизга арзонлашгани кузатилди.

Буларнинг барчаси нимани англатади?
Аввалроқ хабар берилганидек, инфляция — Ўзбекистон иқтисодиёти ҳолати ва ҳаётидаги муҳим кўрсаткичлардан бири. 2021 йилда инфляция даражаси сўнгги йилларга қараганда рекорд даражада – 9,98 фоизга паст бўлди. Ҳукумат инфляция даражасини 2023 йилда 5 фоизгача туширишни мақсад қилиб олди. Ушбу кўрсаткич Канада ва Буюк Британия каби мамлакатлар кўрсаткичи ҳисобланади. Инфляция кўплаб кўрсаткичларга таъсир ўтказади. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, инфляция даражаси қанчалик паст бўлса, кредитлар, шу жумладан, ипотека кредитлари ҳам шунчалик пасаяди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон бозорларида январь ойида нарх қандай ўзгарди?