
Мамлакатимизда сўнгги йилларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора - тадбирлар амалга оширилди.
Ислоҳотлар замирида Бюро органлари тизими тубдан такомиллаштирилиб, суд, прокуратура, маҳаллий ҳокимликлар, манфаатдор ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда қатор амалий ишлар қилинмоқда.
Семинардан асосий мақсад, бюро органлари билан судлар ўртасида ижро ҳужжатларини ижрога қаратишда йўл қўйиладиган муаммо ва уларни келгуси фаолиятида йўл қўймаслик борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган зарур чора-тадбирларни белгилаш назарда тутилди.
Таҳлилларга кўра, Бюро органлари иш юритувига қабул қилинган 89 мингта ёки 76 фоиз ҳужжатлар судларнинг ҳисобига тўғри келмоқда.
Суд ҳужжатларининг ўз вақтида ижро этилиши аҳолининг, тадбиркорларнинг одил судловга ва давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш хизмат қилади.
Шу боис, суд ва мажбурий ижро бюроси ҳамкорлигида ўтказилган семинарда суд ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш ҳамда келгусидаги фаолиятни яхшилаш мақсадида “E-XSUD” ва “MIB Portal” дастурлари орқали электрон юборилаётган ҳужжатлардаги муаммоларни сансаронликка йўл қўймасдан биргаликда бартараф этиш, шунингдек, дастур орқали киритилаётган ҳар бир маълумотнинг тўғрилиги ва ижро ҳужжатидаги маълумотларнинг мослигига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар