1 831
Зафар Ҳошимов Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг бизнес ва хайрия ҳақидаги гапларига муносабат билдирди
«Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрларига ўз муносабатини билдириб ўтди.
Аввалроқ Тўқаев Қозоғистондаги йирик тадбиркорларни танқид қилган эди. У айрим таниқли ишбилармонлар мамлакат раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган хайрия тадбирида қатнашишга шошилмаётгани ҳақида айтган эди. - Бу очкўзликми, нигилизмми, дангасаликми ёки эътиборсизлик?, — деб сўраган эди Тўқаев.
Бунга Ҳошимов давлат солиқларни жорий қилиши кераклиги ва солиқларни қонун билан талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлаб ўтди.
- Агар кимдандир нимадир олиб, кимгадир бериш керак бўлса, қонунни қабул қилиб, маданиятли ва қонунга мувофиқ ҳаракат қилиш лозим, — деди у.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра хайрияга мажбурлаш, жамиятни етук ва маданиятли қилмайди. «Корзинка»нинг асосчиси корхоналар хайрия фаолиятини амалга ошириши мумкинлигини, лекин бу нарса фақат ихтиёрий асосда бўлиши кераклигини таъкидлади.
- Айтганча, Ўзбекистонда хайрияга мажбурлаш тақиқланган, — дея эслатиб ўтди у.
Ҳошимовнинг айтишича бундай фаолиятнинг шакллари, каналлари ва мақсадларини корхонанинг ўзи белгилайди.
- Қолган барчаси рекет, — дейди у.
Тадбиркор хайрияга мажбурлаш ҳолатлари олдин Ўзбекистонда ҳам учраганлигини рад этмади, лекин бу каби ҳолатлар ҳозир йўқ бўлиб кетганидан мамнун эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятларидан бири.
Зафар Ҳошимов ҳар доим ўз ҳуқуқларини билганини, лекин улардан фойдаланишга журъат эта олмаганини айтиб ўтди. Бундан ташқари у шахсан ўзи иштирок этадиган кўплаб корхоналарга, улуши бўлмаган компанияларга маслаҳатчи ёки мустақил директор сифатида ёрдам беришини ва бир неча йиллардан бери ҳеч ким ҳеч кимни мажбурламаслигини таъкидлаб ўтди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...