Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов «Facebook»даги саҳифасида «Нега коррупция йўқолмаслиги» ҳақида ўз фикрларини ёзди.
«Бизнинг жамиятимизда одамлар бир-бирини алдашда рақобат қилишади. Шунинг учун коррупция, монополия, авторитаризм — миллий зеҳниятнинг ифодаси ҳисобланади.
Бугун бир семинарда, ўтган кунги воқеани айтиб, ижтимоий психологияни бироз таҳлил қилдик...
Сомсага навбатда турибмиз: бир тандир сомса тугаб, иккинчисига 40 минут навбат кутдик. Навбат жуда узун. Сомса сотилишни бошлаши билан 5-6 ёшли кичкина қизча келиб, навбатдан ташқари сомса олиб кетди. Кейин, бу ҳолат яна бир неча марта такрорланди. Ҳеч ким индамади...
Ўша қизчаларга пул бериб юбораётган — катталар. Яна бир аёл келиб, «меҳмон келиб қолганлигини» айтиб, навбатсиз олиб кетди. Яъни, бошқаларни алдашда одамлар янгиликлар яратишади, новаторлик қилишади, оригинал йўлларини излашади.
Бир-бирини алдашда рақобат қиладиган жамиятларда институтлар ишламайди, ишлай олмайди. Чунки, институтлар — келишилган ва риоя қилинадиган қоидалар ҳисобланади... Шу сабаб, авторитаризм, монополия ва коррупция, бу бизда норма, аномалия эмас...».
Юқоридаги фикрларга қўшимча
«Сомсага навбатда туриш нафсимизга оғирлик қилганидек, давлат идорасида навбат кутиш ҳам бизга ёқмайди.
Қайсидир идора эшигида бир парча қоғозни олиш учун сарғайиб ўтирганингизда, шу идоранинг каттаси танишингиз бўлса, унга илтимос қилиб, ишингизни навбатсиз битиришга уриниб кўрасизми? Ёки шу идорада ишлайдиган одам аммасининг ўғли ёки холасининг қизи иш билан келганда, унинг ишини навбатсиз ҳал қилиб берадими?
Ҳал қилмай кўрсинчи. Маҳалла-кўй орасида, қариндошлар олдида нима деган одам бўлади? Шундай жойларда ишлаётган пайтинг яқинларингнинг корига ярамасанг, унда қачон ярайсан? Қариндош-уруғингга, ошна-оғайниларингга нафинг тегмаса, қанақа одамсан ўзи?
Худди шундай, таниш-билишчилик асосида иш битириш ҳаёт тарзимизга айланган. Танишинг бўлса, сенга давлат идораларида навбатсиз хизмат кўрсатишади. Танишинг бўлса, «ёғлироқ» жойга ишга кирасан. Танишинг бўлса, солиқчилар сенинг бизнесингни камроқ безовта қилади. Танишинг бўлса, миллион долларлик тендерлар сеники.
Бу ишлардан заррача виждонимиз қийналмайди. Фалон жойда танишимиз борлигидан фахрланамиз. Шундай таниши борларга ҳавас қиламиз.
Таниши йўқлар-чи? Таниши йўқларнинг таниши — пул. Пул ҳар қандай эшикни очиб беради. Фақат эшикларнинг нархи ҳар хил.
Аксариятимиз учун «тепа»да айланадиган миллион-миллион долларлик пуллар пора, лекин навбатда турмасдан битта «справка»ни олиш учун берадиганимиз — 10 минг сўм пул пора эмас.
Албатта, 10 минг сўмнинг ижтимоий зарари 10 миллион долларлик пораникидан камроқ, лекин ҳар икки иш ортида турган зеҳният ва мақсад бир хил: ноқонуний йўл билан тезроқ ишимизни битириш.
Навбатда туришдан эриниб ўртага таниш тиқишдан қутулмагунимизча; ишларимизни кўпроқ вақт оладиган қонуний йўл билан эмас, балки тез битадиган қинғир йўл билан битириш одатимиздан воз кечмагунимизча, бизда коррупция йўқолмайди. Бу ерда сумманинг аҳамияти йўқ: агар қонунни бузяпсанми, кимнингдир ҳаққини, навбатдаги ўрнини ноҳақ олиб қўйяпсанми; 10 минг сўм ҳам, 10 миллион доллар ҳам бирдек пора.
Демак, 10 минг сўмлик порани беришдан ва олишдан ор қилишни ўрганмагунимизча, миллион долларлик пораларни олиш ва бериш давом этаверади». “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...