Фото: iStock
1 февраль куни Андижон вилояти Асака туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимига қарашли бўлган Ғ.Ёқубов массиви раиси Н.С. 8 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Маълум қилинишича, Ғ.Ёқубов массиви раиси Н.С. фуқаро А.А.дан унинг номига мазкур массивда жойлашган «Оқбўйра агро» фермер хўжалиги ер майдонидан 30 сотих ер майдонини «Иссиқхона» қуриш учун қишлоқ хўжалиги электрон харитасини яратиб бериш, кейинчалик ушбу ер майдонини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15.000 (ўн беш минг) АҚШ доллари талаб қилган.
1 февраль куни фуқаро А.А.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс талаб қилган поранинг 8 минг долларини «Асака деҳқон бозори» МЧЖ автотураргоҳида ўзининг автомашинасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Айни вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...