Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги чет эл валютасини ноқонуний равишда хорижга чиқариш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
ДХХ хабарига кўра, тадбир давомида Андижон вилояти Қўрғонтепа туманининг чегараолди ҳудудида яшовчи, 1990 йилда туғилган маҳаллий фуқаро бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унинг салон қисмида 968 минг 900 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, ушбу тумандаги ёғоч бозори ҳудудида уни кутиб турган, 1964 йилда туғилган, муқаддам судланган жиноий шериги ҳам ушланиб, унинг «Дамас» автомашинаси салонида бўлган 672 минг 206 АҚШ доллари ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиб, яшаётган ушбу жиноий гуруҳ етакчиси, 1974 йилда туғилган қирғизистонлик шахс Тошкент шаҳрида ҳамда гуруҳ аъзолари бўлмиш 5 нафар Қирғизистон фуқаролари Андижон шаҳрида қўлга олинди.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 1 млн 641 минг 106 АҚШ долларининг мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддасининг 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...