Фото: Расул Кушербаев канали
Андижонда кўзбўямачиликнинг янгича шакли ўйлаб топилгани ҳақида депутат Расул Кушербаев маълум қилмоқда.
«Нормал жамиятдаги одам кечаси 22.00да ўз уйида, оила даврасида бўлади.
Лекин Андижон вилоятининг қатор туманларидан келаётган мурожаатларда айтилишича, мактабларда кундузи етмагандек, кечаси ҳам ўқувчи ва уюшмаган ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш учун тўгарак ва бошқа тадбирлар ташкил қилиш талаб қилинмоқда экан.
Масалан, компьютер ўйинлари ўйнаш, спорт билан шуғулланиш, китоб ўқиш, фильм томоша қилиш, дискотека ва ҳ.к.
Ўқитувчилардан мактабда эрталабдан кечги 22.00 гача бўлиш талаб этилмоқда.
Масалан, юқоридаги расмларда Андижон туманидаги 1-мактабда дискотека белгиланган режа (MC Excel варианти) ва Андижон шаҳридаги 47-мактабда кечаси ҳовлида совуқда фильм томоша қилаётган «бахтиёр ёшлар» акс этган.
Кечаси нима қиларини билмай юрган ўқитувчи ва ёшлар бу шароитдан жуда «бахтиёр» бўлишса керак.
Майли жиддий бўлайлик: бу кўзбўямачиликлар кимга, нима учун керак ўзи, тушунтирадиган борми?» – деб ёзади Расул Кушербаев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...