11:11 / 03.02.2022
1 585

Бухорода қурувчига берган 150 млн сўм пулини қайтариб ололмаган фуқаро ўзини ёқиб юборди

Бухорода қурувчига берган 150 млн сўм пулини қайтариб ололмаган фуқаро ўзини ёқиб юборди
Бухорода уй сотиб олиш мақсадида қурувчига олдиндан 150 миллион сўм маблағ берган фуқаро ундан пулларини қайтариб ололмай, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Маълум қилинишича, 1 февраль куни Бухоро вилояти ИИБ навбатчилик қисмига пешкулик фуқаро Ф.Ҳ. ўзини ёқиб, тан жароҳати олгани ва бу ҳақда РШТЁИМ вилоят филиалига мурожаат қилингани юзасидан хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига вилоят прокурорининг ўринбосари, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи, Бухоро шаҳар прокурори ва ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда тергов-тезкор гуруҳи чиқган.

Аниқланишича, Пешку туманида яшовчи Ф.Ҳ. 2021 йил март ойида қурувчи Р.Ш.га уй олиш мақсадида олдиндан 150 миллион сўм пул маблағларини берган. Лекин вақт ўтишига қарамай, Р.Ш. фуқарога уйни расмийлаштириб бермаган. Ф.Ҳ. жуда кўп маротаба бу пул маблағларини қайтари беришини сўраган. Жумладан, 2022 йил 1 февраль куни фуқаро қурувчига яна такроран мурожаат қилган ва Р.Ш.дан рад жавобини олган. Шундан сўнг фуқаро Ф.Ҳ. шу куни тахминан соат 14:10 ларда Бухоро шаҳридаги «Фурқат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўзининг устидан бензин сепиб, ёқиб юборган.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, Ф.Ҳ. ўзини ёқиб юборган пайтида унинг ёнида ўғли З.А. бўлган. Тиббиёт муассасасининг дастлабки маълумотномасига кўра, Ф.Ҳ. танасининг 50 фоиз қисми куйгани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода қурувчига берган 150 млн сўм пулини қайтариб ололмаган фуқаро ўзини ёқиб юборди