13:23 / 03.02.2022
1 189

Алимент ундирувчи фуқароларимиз учун пластик карталарни тарқатиш ишлари давом этмоқда

Алимент ундирувчи фуқароларимиз учун пластик карталарни тарқатиш ишлари давом этмоқда
Алимент тўловлари фарзандларнинг моддий таъминоти учун муҳим восита ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ҳамиша долзарб бўлиб келаётган алимент ундирувлари юзасидан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб қатъий тартиб ўрнатилган эди.

Унга кўра, ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилиши, бунда Бюро томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк картаси расмийлаштирилиши ҳамда алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилиши белгиланган эди.

Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан ҳам Фармон ижроси юзасидан тегишли саъй-ҳаракатлар амалга оширилиб келинмоқда. Давлат ижрочилари ҳамда АТБ “Алоқабанк” ходимлари билан биргаликда алимент олувчиларга яна бир бор Фармон моҳияти тушунтирилиб, банк пластик карталари тарқатилмоқда.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, шу кунга қадар вилоят миқёсида 13 139 нафар алимент олувчиларга пластик карталари очилган бўлиб, уларнинг 10 047 таси ўз эгаларига топширилди. Шу жумладан, январь ойида 2 039 нафар алимент олувчи фуқаролар Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларида ёки ўз яшаш жойларида махсус пластик карталарини қабул қилиб олишди.

Шунга қарамасдан, ўз манзилини ўзгартирган ёки маълум муддат хорижда бўлган фуқароларимизнинг мурожаатлари асосида пластик карточкаларни тарқатилмоқда.

Ўз навбатилда, ушбу фуқароларимиз фарзандлар моддий таъминоти ва камоли қолаверса фуқаролар манфаатига кўрсатилаётган ёрдам ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирдилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент ундирувчи фуқароларимиз учун пластик карталарни тарқатиш ишлари давом этмоқда