08:27 / 04.02.2022
731

Фуқароларга ер майдонлари олиб бериш учун пул талаб қилган шахслар ушланди

Фуқароларга ер майдонлари олиб бериш учун пул талаб қилган шахслар ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудда фуқароларга ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар С.М. ва Ж.Б. олдиндан тил бириктириб, «Д.С.» ҳамда «А.С.» фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ажратилган 1,2 гектар ер майдонини фуқаро Г.га гўёки бўш ер майдонлигини айтиб, майдоннинг 4 сотихини 200 миллион сўмга сотишга келишгани аниқланган. Улар олдиндан 10 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент, Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон бошқармалари ИИВ билан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Д. фуқаро И.га танишлари ёрдамида Нукус шаҳри Дўстлик канали бўйидан 5 минг доллар эвазига 6 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. У олдиндан 20 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Д. Кармана тумани «Боғишамол» маҳалласи ҳудудидаги таниши А.га тегишли 6 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро Н.га сотишга келишгани аниқланган. У кейинчалик танишлари орқали ҳоким қарорини чиқартириб беришини ваъда қилган ҳолда харидорга қалбаки ҳужжатларни бериб, эвазига 3 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқароларга ер майдонлари олиб бериш учун пул талаб қилган шахслар ушланди