11:33 / 04.02.2022
791

Пастдарғомда 200 млн. сўм алимент тўланди

Пастдарғомда 200 млн. сўм алимент тўланди
Қонунчиликда белгиланган амалдаги тартибга кўра, қарздор оталар фарзандлари учун белгиланган алимент пулини олдиндан, яъни вояга етгунга қадар бўлган суммани тўлаши мумкин.

Фуқаролик ишлари Пастдарғом туман судининг қарорига асосан қарздор Ш.Х.дан ундирувчи Г.М.нинг фойдасига уч нафар фарзандининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Йиллар давомида бир неча огоҳлантиришларга қарамасдан алимент пулларини тўламаган қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган кейинги тушунтиришлар ўз самарасини берди. Қарздор ота фарзандлари вояга етгунигача ҳисобланган 200 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пастдарғомда 200 млн. сўм алимент тўланди