12:22 / 04.02.2022
1 046

Юзта касаллик ва деворга чизилган балиқ: Хитой мақоллари

Юзта касаллик ва деворга чизилган балиқ: Хитой мақоллари
Хитой Халқ Республикаси Осиёнинг шарқида жойлашган. Шимоли-шарқ ва шимоли-ғарбда – Россия, шимолда – Мўғулистон, шимоли-шарқда – Шимолий Корея, шимоли-ғарбда – Қозоғистон ва Қирғизистон, ғарбда – Покистон, Тожикистон, Афғонистон, жануби-ғарб ва жанубда – Ҳиндистон, жанубда – Мянма, Вьетнам, Непал, Бутан, Лаос, жануби-шарқда Макао билан чегарадош.

Жанубда Жанубий Хитой денгизи, шарқда Сариқ ва Шарқий Хитой денгизлари билан туташ.

Пойтахти – Пекин. Ҳудуди – 9.598.962 км². Аҳолиси – 1 миллиард 400 миллиондан зиёд. Давлат тили – хитой тилининг мандарин лаҳжаси.

Диний эътиқоди – конфуцийлик, даосийлик, буддавийлик, насронийлик, ислом. Пул бирлиги – юань.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Пекинда 2008 йили ёзги олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.
* * *
Яқин қўшни узоқ қариндошдан яхши.

Бойлик уч авлоддан буёққа ўтмайди.

Сув нафақат қайиқни кўтаради, балки уни чўктириб юбориши ҳам мумкин.

Деҳқоннинг овқати об-ҳавога боғлиқ.

Ўз истакларингиздан қўрқинг, улар ижобат топади.

Дунёдаги барча қарғалар қора.

Атиргулнинг муаттар ҳиди ҳамиша уни совға қилган кишининг қўлидан уфуриб турар.

Оч қолган сичқон мушукни ҳам ейишга тайёр бўлади.

Ҳукмдор – қайиқ, халқ эса сув мисоли: уни олиб юриши ҳам, чўктириши ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳатто энг кичик ноаниқлик ҳам йўлдан уриши мумкин.

Отни излаб эшакда кетди.

Дарахт қуласа, маймунлар тумтарақай бўлиб қочади.

Отилган тошни ўнгариб қўядиган кун ҳам келар.

Аҳмоқ билан муштлашгандан ақлли билан суҳбатлашган маъқул.

Қўшинни минг кун едириб-ичиришади, аммо бир кун фойдаланишади.

Ёши қайтган аёлларнинг сочига қистирилган чиройли гуллар уялар.

Дунё шунчалик улканки, йўқ нарсанинг ўзи бўлиши мумкин эмас.

Исмини эшитгандан кўра, юзини кўрган афзал.

Ким оловга яқин бўлса, аввало, ўша ёнади.

Ғағиллаган ўрдакни отадилар.

Билмасликдан қўрқма – ўқимасликдан қўрқ.

Тургандан – имиллаб бўлса-да юрган маъқул.

Чироқ ўзини ёритмас.

Ёшлигингда вақтни беҳуда йўқотма, кексаликда у жуда кам қолади.

Хато туфайли фақат харид қилиш мумкин, бироқ янглиш йўли билан сотиб бўлмайди.

Билмаслик – жиноят эмас.

Полиз чувалчанглари полизда ўлар.

Узоқ касалликдан сўнг ўзинг ҳам яхши шифокорга айланасан.

Ҳеч ким ўғилни отасидек яхши билмайди.

Янги пойафзал кийдингми – оёқларингни баландроқ кўтар.

Аёл юраги – жуда зарарли.

Оловни қоғозга ўрай олмайсан.

Рўзғорни бўлак қилган ака-укалар уч йилдан сўнг шунчаки қўшниларга айланадилар.

Қирқоёқ ўлганида ҳам оёқларида туради.

Юзта касаллик шамоллашдан бошланур.

Қарзни тик туриб берадилар, қайтариб олишда эса тиз чўкиб сўрайдилар.

Келгуси аср бахти мана шу асрда барпо этилади.

Мингта йўлни топиш осон, битта натижага эришиш қийин.

Деворга чизилган балиқнинг фақат битта кўзи бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юзта касаллик ва деворга чизилган балиқ: Хитой мақоллари