Фото: Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистонга қурол-яроғ ва ўқ дориларни яширин равишда олиб киришга бўлган ҳаракатлар фош этилди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона постига кириб келган фуқаро Е.А. бошқарувидаги Toyota Land Cruiser автомашинаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилган. Текширув натижасида автомашинада тегишли ҳужжатлари ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча, 2 дона пневматик тўппонча учун газ балон ҳамда 310 дона пневматик ўқлар борлиги аниқланган.
Шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошқармаси чегара божхона постига кириб келган фуқаро А.И. бошқарувидаги автомашина текширилганда автомобиль юкхонасидаги чангютгич ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча ҳамда 243 дона пневматик тўппонча учун мўлжалланган ўқлар борлиги маълум бўлган.
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Бундан ташқари, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Фарғона аэропорти чегара божхона постида «яшил йўлак» орқали ҳаракатланаётган фуқаро Д.Ж.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилган. Текшириш натижасида юклар орасида 2 дона 12 калибрли ов қуроллари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди