Беморнинг операциядан олдинги МСКТ ҳолати ва жарроҳлик амалиёти жараёни
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Яқинда ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан ўтказилган мураккаб операция жараёни лавҳалари тарқалди. Видеотасвирларда ёш йигитнинг бахтсиз ҳодиса сабаб жиддий жароҳат олгани, тиббиёт ходимлари унинг танасига кириб кетган арматура бўлагини мураккаб жарроҳлик йўли билан чиқариб, беморнинг ҳаётини сақлаб қолгани акс этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, шу йилнинг 20 декабрь куни соат 11:00 ларда 2005 йилда туғилган Р.С. оғир аҳволда ва ҳушсиз ҳолда шифохонага олиб келинган.
Маълум бўлишича, бемор танасига қурилиш жараёнида иккинчи қаватдан йиқилиб тушиши оқибатида диаметри 15 мм.лик иккита арматура бўлаги кириб кетган. Шундан сўнг у зудлик билан «Тез ёрдам» машинасида шифохонага олиб келинган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қабул бўлимида бир қанча мутахассислар кўригидан сўнг беморнинг бош мия, бўйин, кўкрак ва бел-умуртқа соҳалари, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи аъзолари МСКТ қилинган. Шунингдек, қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси ультратовуш текширувидан ўтказилган.
— Металл парчаси бемор кўкрак қафасининг ўнг орқа юзаси, 7 ва 9-қовурғалари орасидан кириб, 6-кўкрак умуртқасини тешиб ўтган ва орқа мия эзилишига сабаб бўлган, — дейди ушбу марказ директори Дониёр Алимов. — Сўнгра ўнг ўмровости артерияси тагидан ўтиб, бош суяги мия асосининг ўрта чуқурчасини тешиб кирган.
Беморнинг операциядан кейинги ҳолати
Бош мия ўрта даражада лат еган. Бундан ташқари, ўнг чакка суяги ва орқа миянинг очиқ, тешиб ўтган жароҳати, 6-кўкрак умуртқасининг майдаланиб синиши каби ўта оғир шикастланишлар бемор ҳаётига хавф солиб турган эди.
Шу сабабли марказнинг кардиохирург, нейрохирург, торокал ва умумий жарроҳ, травматолог, анестезиолог ва реаниматолог каби 10 дан ортиқ энг малакали мутахассислари томонидан 5 соатдан зиёд вақт давомида амалиётда кам учрайдиган мураккаб жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди. Натижада беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
— Бу бахтсиз ҳодиса ҳақида эшитганимда ўзимни йўқотиб қўйдим. Ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Боламнинг ҳаётини сақлаб қолган шифокорлардан бутун умр миннатдорман, — дейди беморнинг онаси Р.Ражабова.
Ҳозир унинг аҳволи қониқарли, гемодинамик кўрсаткичлари барқарор бўлиб, муолажа жараёнлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди