Юнусобод туман ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов дарахт экиш режасини бажармагани учун ишдан кетган. Бу ҳақда президент фаолиятига оид «Менимча» телелойиҳасида айтилди.
Кўрсатувда президент иштирокидаги 2 феврал кунги видеоселектор йиғилишидан лавҳалар кўрсатилди. Шавкат Мирзиёев дарахт экиш ишларига совуққонлик билан қараётганларни танқид қилди. Президентнинг айтишича, Юнусобод туман ҳокими кузги дарахт экиш режасини бажармаган.
«Юнусобод куз мавсумида 20 мингдан ортиқ мевали дарахт экиш режасини бор-йўғи 43 фоизга бажаргани учун туман ҳокими ишдан олинди», деди президент. Шавкат Мирзиёев бу истеъфо қолганларга ўрнак бўлиш кераклигини айтди.
Маълумот учун, 24 январ куни Жаҳонгир Иброҳимов ўрнига Баҳодир Абдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туман ҳокими этиб тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, 2 февралдаги селектор экология масалаларига бағишланган бўлиб, унжа давлат раҳбари “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирини эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди