Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимотида Инсон қадри индекси ҳақида сўз юритди. Бу «Менимча» кўрсатувда намойиш этилди. Президент бу индекс бутун дунёда бор эканини айтиб ўтган.
«Биз якдиллик билан ишламаймиз. Бизнинг энг катта камчилигимиз – ўнг қўл нима қилишини чап қўл билмайди. Нимага фуқаро Сергели туманидан Мирзо Улуғбек шифохонасига келиши керак? Нимага Сурхондарёдан Тошкентга келиши керак? Бу – нотўғри. Биз гўёки иш қиляпмиз, лекин давлатдан тушган эътибор, пул ва топшириқнинг манзили йўқ. Умумий қилиб юрибмиз ҳаммамиз. Бу яхшиликка олиб келмайди. Бу одамларнинг норозилигига олиб боради. Туман ҳокимлари қўлига қалам олиб, ўз маҳалласининг муаммоларини ҳам билмайди. Маҳалла раисининг яхшилигига қараб, биз баҳо беряпмиз, лекин у омил эмас», — дейди президент.
Шавкат Мирзиёев бу индексда Жанубий Кореяни мисол сифатида келтирди.
«Улар индекс бўйича ишлайди. Шаҳар мэрида қайси маҳаллада қайси колодец қандай ишлаганидан тортиб, қайси мактаб қандай ишлаганича индекс бор. Биринчи қайси кўчага боришимиз керак, қайси хонадонга киришимиз керак? Ана шуни билсак, энг заиф жойимизни билган бўламиз. Биз инсон омили билан яшаяпмиз, адолатли ҳақиқат билан яшаганимиз йўқ», — дея қўшимча қилади давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Шавкат Мирзиёев ҳузурида 31 январь куни Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилган эди. Дастлаб аҳоли ҳаёт даражасини маҳаллалар кесимида ўрганиш натижалари ҳақида маълумот берилган.
Тошкент шаҳрида аҳолининг ҳаёт сифати, саводхонлик даражаси ва умри давомийлигини қиёсий баҳолайдиган Инсон қадри индексини жорий этиш бўйича таклиф тайёрланган. Бунинг учун Чилонзор, Учтепа, Сергели ва Юнусобод туманларидан биттадан маҳалла танлаб олиниб, аҳоли ўртасида 56 хил масала бўйича сўровнома ўтказилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди