12:30 / 06.02.2022
4 598

Зарина Низомиддинова Ислом Каримов билан учрашгани ҳақида сўзлаб берди

Зарина Низомиддинова Ислом Каримов билан учрашгани ҳақида сўзлаб берди
Актриса Зарина Низомиддинова Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов билан учрашганида қандай ҳисларни бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди.

«Улар билан тушган суратим йўқ, лекин ўзимни жудаям бахтли инсон деб ҳисоблайман. 2006 йилда Наврўз байрамида чиқиш қилганмиз. Ўшанда хореография билим юртида таҳсил олардим. Ҳар байрамнинг охирида, финалда президентимиз чиқиб хонандалар билан кўришардилар. Ўша пайт биз ҳаммамиз чеккага ўтдик, чапак чалиб турибмиз. Шу нарсаларни бир ой репетиция қилганмиз. Раҳматли Ислом бобо ҳамма билан кўришиб бўлгач, кутилмаганда биз турган жойга қараб келяптилар. Қарасам, бизнинг қаторимиздаги ҳамма раққосалардан ҳол-аҳвол сўраб келяптилар.

Кейин менинг олдимга келиб, ‘Чарчамадингизми?’ деб сўрадилар, қўлларини чўзиб, сўрашдилар. Шунақа даражада салобатли одам эканликларидан тилимни ютвориб, гапиролмай қолганман. Фақат қараб туравердим. Кейин эса ‘Меҳнатларингга рози бўлинглар’, деб кетдилар. Мен югуриб бориб, кийим алмаштирадиган хонада кийимларимни алмаштириб, таксига ўтирганман. Таксида ҳам ҳайдовчига бўлган воқеани ҳаяжон билан гапириб берганман. Уйга бориб, ҳамма қариндошларга қўнғироқ қилиб, президент билан учрашганимни сўзлаб берганман
», — дейди актриса.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зарина Низомиддинова Ислом Каримов билан учрашгани ҳақида сўзлаб берди