13:53 / 06.02.2022
1 474

Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева ишдан олинди

Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева ишдан олинди
Фото: Nasafnews
Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева ишдан кетган. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати вилоятдаги ягона аёл ҳоким ишдан бўшатилганини тасдиқлади.

Мақсуда Мустафоева 2020 йил март ойидан буён Қарши туманини бошқариб келаётганди. Ўшанда республика бўйлаб қатор вилоятларда биттадан туманга аёллар раҳбар этиб тайинланганди.

Мақсуда Мустафоева Қарши тумани ҳокими сифатида ишлаган даврида кўплаб шов-шувли ишлар билан омма эътиборига тушганди. Жумладан, Қарши туманида фаолият юритувчи «Султон текс» МЧЖ кластерининг тугатилишида ҳам унинг иштироки бўлган.

2021 йил ёзида ижтимоий тармоқларда Қарши туманида 100 миллион сўм пул ҳокимлик томонидан ўзлаштириб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалиши ортидан 2021 йил 23 июль куни вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилган, унда президент сайловига тайёргарлик кўриш ишлари бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам муҳокама қилинган, муҳокама жараёнида Қарши туманида ишлар қониқарсиз олиб борилгани айтилган.

2021 йил 12 август куни йиғилиш якунлари бўйича қатор камчиликларга йўл қўйгани учун Мақсуда Мустафоевага ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган.

Сентябрь ойида ОАВ вакиллари билан суҳбат вақтида Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими Зоир Мирзаев уни ҳокимликка тавсия этганидан афсусдалигини билдирганди. «Барчада хато ва камчиликлар бўлади, албатта. Раҳбар сифатида буни танқид қиламан. Яқинда Қарши тумани ҳокими билан суҳбатлашиб, камчиликларини кўрсатдим. Мен бошида унинг ишини кўрмасдан, ҳокимликка тавсия берганимни хатойим деб биламан», деганди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева ишдан олинди