Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати
Хоразм вилояти божхона бошқармасининг «Урганч аэропорти» чегара божхона постида 22 минг 900 долларни белига боғлаб, олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қўшни давлатга парвози олдидан божхонадан «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган йўловчилардан бирининг безовталаниши божхона ходимларининг диққатини тортган.
Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, кийимлари остида белига махсус тиббий белбоғ боғлаб олгани аниқланган. Белбоғга эса чўнтаклар тикилган бўлиб, уларда божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган 22 минг 900 доллар яширилган бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан йўловчига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан жиноят иши қўзғатилди.
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга 100 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни Ўзбекистондан эркин олиб чиқишларига рухсат этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди