Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган матбуот анжуманида Русланбек Давлетовнинг маълум қилишича, коррупцияга қарши курашиш бўйича бир қатор янги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Маълум қилинишича, шундай лойиҳалардан бири – “Охирги бенефициар мулкдорлар ягона давлат реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
“Бу жуда катта аҳамиятга эга бўлган қонун. Офшорлар билан боғлиқ. Яъни, биз жуда кўп фирмаларни биламиз, муассиси ким, директори ким. Лекин охиригача етиб бўлмайди. Шунинг учун, қонун билан бу нарсанинг охирига етиш керак.
Охирги бенефициар барибир юридик шахс эмас, жисмоний шахс бўлади. Ҳар қандай фирманинг охирида инсон туради. Шунинг учун, мана шу қонун лойиҳасини ҳам ишлаб чиқдик. Буни ҳам жамоатчилик муҳокамасига берамиз. Қўллаб-қувватланса, қабул қилинса, жуда фойдаси бор”, – дейди адлия вазири.
Унинг қўшимча қилишича, "Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилган.
“Манфаатлар тўқнашуви, биласизлар жуда катта жараёнлар тендерлар билан боғлиқ бўлган, ҳокимларнинг яқинлари, фарзандлари. Манфаатлар тўқнашувини тартибга соладиган, ҳамма ўқиб тушунадиган, бир хил стандарт сифатида талаб қилинадиган нормаларнинг йўқлиги учун мана шу қонун лойиҳасини ҳам ишлаб чиқдик. Жуда яхши лойиҳа бўлди. Ҳали жамоатчиликка тақдим қилолмадик. Чунки, вазирликлар билан ишлаяпмиз”, – деди Русланбек Давлетов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди