19:44 / 07.02.2022
1 636

Алимент пуллари пластик карталарга ўтказилмоқда

Алимент пуллари пластик карталарга ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6118-сонли Фармони қабул қилиниб, Бюро органларига янада масъулиятли вазифа ҳамда ваколатлар белгилаб берилди.

Бунда, алимент ундирувчи номига банк пластик картасини расмийлаштириш учун алимент олувчи ҳақидаги маълумот ва тегишли ҳужжатлар банкка “МИБ-Портал” орқали электрон шаклда юборилади ва банк томонидан ундирувчи номига очилган пластик карта маълумотлари электрон шаклда Бюрога тақдим қилинади ва “МИБ-Портал” модулида автоматик тарзда акс этади.

Бугунги кунда, Бюро органлари томонидан ундирилган алимент пуллари ундирувчилар номига очилган пластик карталарга ўтказиб берилмоқда.
Мисол учун, Бюронинг Бухоро тумани бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 30.03.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Қ.Қ.дан ундирувчи М.Ш. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун барча даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 06 октябрь кунидаги 808-сонли Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари тушунтирилди ва суднинг қарорига ижро ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилди.

Қарор мазмун-моҳиятини тушуниб етган қарздор Қ.Қ. ундирувчи М.Шга беш йиллик 93 миллион 282 минг алимент пуллари ундирилди ва ундирувчи М.Ш. номига очилган пластик картага ўтказиб берилди.

Худди шундай, Ғиждувон тумани фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 02.08.2012 йилдаги қарорига асосан қарздор Ж.Т.дан ундирувчи З.О. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Тушунтиришлар натижасида қарздор ва ундирувчи ўртасида алиментни пул маблағлари шаклида тўлаш тўғрисида келишувга эришилди ва ундирувчига 44,4 млн. сўм беш йиллик алимент қарзи ундирилиб, ундирувчи пластик картасига ўтказиб берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент пуллари пластик карталарга ўтказилмоқда