Президент фармонига кўра, Ўзбекистонда энергия ресурслари ва табиий газ бозорлари ижтимоий ҳимоя кафолатларини белгилаган ҳолда эркинлаштирилади.
Бу борада апрель ойига қадар президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Электр энергияси таъминотида монополия бекор қилинади ва соҳага бозор механизмлари жорий этилади.
Биринчидан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятидан ягона харид қилувчи функциясини бажарувчи алоҳида акциядорлик жамияти ажратиб олинган ҳолда ташкил этилади.
Иккинчидан, «Ҳудудий электр тармоқлари»га хусусий операторлар жалб қилинади.
Учинчидан, «Ўзбекгидроэнерго» эса инвестиция лойиҳаларига хусусий инвесторларни жалб қилади.
Қайд этилишича, электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли бозорини тартибга солувчи миллий диспетчерлик маркази ташкил этилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 121 фоизга ошгани ҳақида хабар қилинганди. Унга кўра, 2016 йилда мамлакатда 59,0 млрд киловатт/соат электр энергия ишлаб чиқарилган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 71,3 млрд киловатт/соатни ташкил этган.
Шунингдек:
2017 йилда 60,7 млрд киловатт/соат;
2018 йилда 62,8 млрд киловатт/соат;
2019 йилда 63,6 млрд киловатт/соат;
2020 йилда 66,4 млрд киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди