
«МДҲ иштирокчи – давлатларининг сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун (ЎРҚ–751-сон, 07.02.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.
Битимнинг асосий мақсади адаштириб юбориш даражасида бир хил бўлган товар белгилари ва географик кўрсаткичларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда огоҳлантириш, МДҲ иштирокчи – давлатлари чегараларида бу каби товарларнинг ҳаракатланишининг олдини олиш бўйича томонларнинг ҳамкорлик қилишига керакли шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Мазкур битим 2021 йил 28 майда Минск шаҳрида қабул қилинган.
МДҲ ИштирокчиТовар БелгилариГеографик КўрсаткичларҚонун ИмзоландиПрезидентнинг ФаолиятиМинск Шаҳри Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар