21:31 / 08.02.2022
1 192

Фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
Кўча кўйда “Эҳтиёткорлик давр талаби”, “Йўл қоидаси умр фойдаси” деган мақоллар кўп учрайди. Бироқ унга амал қилишнинг қанчалик фойдали эканлигини жуда кеч англаб етганлар ҳам йўқ эмас.

2021 йил декабрь ойининг 14-куни, жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди очиқ суд мажлисида судья З.Ибрагимовнинг раислигида судланувчи Г.А.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи Г.А. 2021 йил 19 август куни соат 00:10да, ўзининг бошқарувида бўлган “Malibu-1” русумли давлат рақами 50 О 475 LA бўлган автомашинани Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятга эга бўлган, “Қизилқум Ҳалқаси” 4Р-57 автомобиль йўлининг 29 км. оралиғида “Навоий-Нурота” йўналиши бўйлаб бошқариб бориб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган ва 2016 йил 1 март кунидан эътиборан амалга киритилган «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 2-бандида, яъни “Ўзбекистон Республикаси йўлларида транспорт воситаларининг ўнг томонлама ҳаракатланиш тартиби белгиланган”лиги тўғрисидаги қоида талабларига риоя қилмасдан, ўзининг эҳтиётсизлиги сабабли мазкур йўл ҳаракат қоидасини қўпол равишда бузиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро О.Шариповнинг бошқарувида бўлган давлат белгисисиз, “Мотонаклиёт” (муравей) русумли мотоцикл билан ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, “Мотонаклиёт” (Муравей) мотоцикл ҳайдовчиси Ш.О. РСТЭИАМНВФ Навбаҳор туман бўлинмасининг 28.08.2021 йилги 35-сонли судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган, шунингдек “Мотонаклиёт” (Муравей) мотоцикл йўловчиси Ф.А. РСТЭИАМНВФ Нурота туман бўлинмасининг 08.10.2021 йилги 477-сонли тиббий экспертиза хулосасига кўра оғир тан жароҳати олган, шунингдек ушбу “Malibu-1” русумли, давлат рақами 50 О 475 LA бўлган автомашинада йўловчи сифатида келаётган Беков Завқиддин Норбекович РСТЭИАМНВФ Навбаҳор туман бўлинмасининг 24.08.2021 йилги 233-сонли судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.

Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, судланувчи Г.А.га нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 3 йил муддатга маҳрум этиб, муддати 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Аслида, судланувчи Г.А.нинг воқеаларнинг бундай ривожини кутмаганлиги, қилмишидан пушаймонлиги бот-бот такрорланаётган бўлсада, энди марҳумларни ҳаётга қайтаришнинг имконсизлиги дилни хира қилади.

Йўлда ҳайдовчилардан уларни ўз оиласи уйида кутаётганлигини унутмасликларини сўраймиз.

Зафар Ибрагимов,
Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди