1 517
«Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши керак» — Комил Алламжонов
«Kun.uz» нашрида Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчилар мактабларда ўқувчиларнинг ўзлаштириши қониқарсиз экани туфайли ота-оналардан узр сўрагани айтилган хабар эълон қилинди. Ҳолат кенг жамоатчилик вакиллари орасида муҳокамага сабаб бўлди.
Хусусан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси вазиятни қуйидагича баҳолаган:
«Андижонда ўқитувчилар ота-оналар олдида бош эгиб, узр сўрашга мажбурлангани учун вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши керак».
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳолатга муносабат билдириб, ўқитувчиларнинг шаънини ерга уришни давлат сиёсаатига қарши ҳаракат деб баҳолашини билдирган.
«Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғу, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак. Шу ўринда мен ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўраб қоламан. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!», — дейди вазир.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган «ташаббускорларга» албатта тегишли чора кўрилади.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби ҳам ҳолатга ўз муносабатини билдирган. Унинг айтишича, «ўқитувчини обрўсизлантиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ».
Эслатиб ўтамиз, нашр берган маълумотга кўра, Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасида таълим сифати, ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида тик туриб узр сўраган. Бунга туман халқ таълими бўлими мудири ва ҳоким ёрдамчиси масъул бўлган.
«Мактабимизда 4 февраль куни туман ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда ота-оналар йиғилиши ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг таълим олишидаги бўшлиқлар, олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари танқид остига олиниб, устозлар ота-оналар олдида турғазиб қўйилди», — деган гувоҳлардан бири.
Унинг сўзларига кўра, директор бошчилик ўқитувчилар ҳокимлик вакиллари топшириғига биноан «биз айбдормиз», деб ота-оналардан кечирим сўраган.
«Бундай ‘узр сўраш’ маросими ўқитувчилар ва ота-оналар томонидан кескин танқидга учрагач, бошқа мактабларда ўтказилган йиғилишларда директорлар ўз ходимларини саҳнага чиқармаган. Шу билан бирга шу каби йиғилишлар Марҳамат туманидаги 9, 27, 43-мактабларда ҳам ўтказилган», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди