23:52 / 08.02.2022
1 135

Ўқитувчиларнинг обрўсини кўтаришга қаратилган қонун нега кечикаётгани маълум бўлди

Ўқитувчиларнинг обрўсини кўтаришга қаратилган қонун нега кечикаётгани маълум бўлди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2020 йил ноябр ойида “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди. Лойиҳада ўқитувчиларга қатор енгилликлар бериш, хусусан уларга 5 йил эртароқ пенсияга чиқиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилганди.

7 феврал куни адлия вазири Русланбек Давлетовнинг йиллик ҳисобот тарзидаги матбуот анжуманида Kun.uz мухбири мазкур қонун лойиҳасининг келгуси тақдири билан қизиқди. Вазирнинг айтишича, лойиҳа Вазирлар Маҳкамасида турибди.

2020 йилда “Педагог ходимларнинг мақоми” тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик, Вазирлар Маҳкамасида турибди. Бу ерда қўшимча кафолатлар масаласида яна муаммо бўляпти, пул билан боғлиқ.

Биласизлар, [педагогларнинг] ойлигини оширишга жуда катта эътибор бўляпти. Шунинг учун бу соҳага ҳар битта қўшимча эътибор маблағни тақозо қилади. 500 мингта ўқитувчи ишлайди, у масала пул билан боғлиқ бўлгани учун ҳозир Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиляпти
”, – деди адлия раҳбари.

Маълумот учун, “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида” қонун қабул қилиш 2022 йилги давлат дастурига киритилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқитувчиларнинг обрўсини кўтаришга қаратилган қонун нега кечикаётгани маълум бўлди