07:00 / 09.02.2022
827

Иммунолог "COVID-19"нинг бош мия учун хавфли оқибатлари ҳақида маълум қилди

Иммунолог "COVID-19"нинг бош мия учун хавфли оқибатлари ҳақида маълум қилди
Нейродегенератив касалликлар "COVID-19"нинг оғир оқибатига айланиши мумкин. Бу ҳақда россиялик иммунолог Николай Крючков айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, айрим беморларда депрессия, бош оғриғи, диққатни жамлашнинг бузилиши ва бошқа ножўя таъсирлар кузатилган. Бундай муаммолар қон томир генезиснинг бузилишини кўрсатиши мумкин.

"Бу микросиркуляциянинг, мияни кислород билан таъминлашнинг бузилиши, яллиғланиш бўлиши мумкин ва назарий жиҳатдан улар ҳақиқатан ҳам нейродегенерациянинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу гипотеза алоҳида тасдиқланиши керак", дейди шифокор.

Аввалроқ, Крючков "Омикрон"дан кейин "Дельта" яна коронавируснинг доминант вариантига айланиши мумкинлигини айтган эди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, гибрид иммунитет эгалари "Дельта"нинг янги мутациясидан энг яхши ҳимояланган бўлади. Улар касал бўлган, эмланган ва қўшимча доза билан эмланганлардир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иммунолог "COVID-19"нинг бош мия учун хавфли оқибатлари ҳақида маълум қилди