Фото: ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ахборот хизмати.
Навоий вилоятида жойлашган 36-сон манзил колониясида Лочин исмли ходим маҳкумга тазйиқ ўтказгани ва маҳкумнинг ўзига тан жароҳати етказгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти мурожаат юзасидан расмий муносабат эълон қилди.
Шу йилнинг 4 февраль куни Facebook ижтимоий тармоғида Дилдора Боймуродова исмли фойдаланувчи Навоий вилоятидаги 36-сонли манзил колонияда жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум Умид Жонузоқов ўз жонига қасд қилгани, унга нисбатан колония катта тезкор вакили лавозимида хизмат қилувчи майор Лочин Хидиров томонидан босим ўтказилгани тўғрисида видеомурожаат жойлаган. У ҳатто маҳкумдан пул сўрагани ҳам айтиб ўтилган.
Умид Жонузоқовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси тартибида 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлган.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг маълум қилишича, 2022 йил 1 февраль куни соат 12:30 ларда манзил-колония 2-туркум маҳкумлар ётоқхоналарини кўздан кечириш давомида, маҳкум Умид Жонузоқов маҳкумлар учун тақиқланган сенсорли телефон аппаратидан фойдаланиб ўтиргани аниқланган. Ходимлар ундан телефон аппаратини беришни сўраганида, маҳкум фаол қаршилик кўрсатган.
Колония ходимлари Умид Жонузоқовдан тақиқланган сенсорли Оppо русумли телефон аппаратини олиб қўйгач, у ўзининг хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи, қонунда белгиланган жазони ижро этиш тартибларига қарши муносабатда бўлган маҳкумлар — О.С., В.М., Т.М., У.В. ҳамда М.Ч.ни чақириб, колония ходимларидан олинган телефон аппаратини қайтариб беришини ноқонуний равишда талаб қилган.
Таъкидланишича, улар колония маъмурий биносига келиб, «Телефонни қайтариб бермасанглар, сенларга муаммо келтириб чиқарамиз, ўзимни ўлдираман», деб ғайриқонуний равишда ўзларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида фаол қаршилик кўрсатган.
Шундан сўнг, маҳкум Умид Жонузоқов ўзи билан яширинча сақлаб келаётган маҳкумлар учун тақиқланган ўткир тиғли ошхона пичоғи ва оғиз бўшлиғида сақлаб келаётган лезвия бўлаги билан икки қўли билак ҳамда бўйин соҳасини тилиб, ўзига тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат Навоий махсус прокуратураси ўрганилиб, воқеа иштирокчиси бўлган маҳкумлар, ходимлар ва гувоҳ маҳкумларнинг кўрсатмалари асосида Зарафшон шаҳар суди томонидан маҳкум У.Б.Жонузоқовга ўталмай қолган жазосининг қолган қисмини ёпиқ турдаги колонияда ўташ белгиланди.
Судда маҳкум У.Б.Жонузоқов колония катта тезкор вакили майор Лочин Хидировга туҳмат қилганлигини, бошқа маҳкумларнинг ундови билан ўзига тан жароҳати етказганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди