2022 йилнинг 7 февраль куни соат 06:43да Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига хабар келиб тушади.
Унда номаълум шахс Бектемир тумани Сувсоз даҳаси «Роҳат» МФЙ 47-уй олдидаги автотураргоҳда 65 ёшли Т.Р. ўзига тегишли бўлган «Nexia-1» русумли автомашинасини қаровсиз, эшиклари қулфланмаган ва калити ўт олдиргичда қолдирганлигидан фойдаланиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинганлиги маълум бўлган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни вояга етмаган 12 ёшли Ш.Р. ва 16 ёшли Ф.Д.лар содир этганликлари аниқланиб, олиб қочилган автомашина Бектемир тумани Оҳангарон шох кўчаси Чирчиқ дарёси устидаги автомашиналар ўтиш учун мўлжалланган кўприк устида турганлиги аниқланган.
Ҳолатга ойдинлик киритилганда, кўприк устида автомашинанинг ёқилғиси тугаб қолганлиги, ушбу ҳолатни сезган шоввозлар автомашинани ташлаб яширинмоқчи бўлган вақтида, мазкур ҳудудда хизмат вазифасини бажариб келаётган патруль пост хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди