Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
«Маълум бўлишича, 9 февраль куни соат 19:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида ЙПХ ходими тирбандликларни бартараф қилиш мақсадида ишоралар орқали хизмат олиб бораётган вақтда «Lacetti» автомобили ҳайдовчиси унинг ишорасига риоя қилмаган.
Ҳайдовчи йўл ўртасида тўхтаб турли хатти-ҳаракатлар билан ходимнинг хизмат фаолиятига халақит берган. Шундан сўнг, ходим ва ҳайдовчи ўртасида зиддиятли вазият юзага келган. ЙПХ ходими чорраҳада вазият ҳамда тирбандлик кескинлашувининг олдини олиш мақсадида алоқа воситаси орқали ёрдам чақирган. Воқеа жойига қўшимча ёрдамчи ходимлар келиб ҳолат расмийлаштирилган. Айни пайтда дастлабки суриштирувлар давом этмоқда», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди