1 074
Тошкентда 81 ёшли кампирни бўйнидан бўғиб, уйидаги пулларни ўғирлаб кетган эркак ушланди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 4 февраль куни хонадонга босқинчилик уюштирган шахс ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 11:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш мақсадида П.Г. (81 ёш)нинг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган хонадонига келган. Жиноий режасини амалга ошириш мақсадида онахондан ичимлик суви олиб чиқиб беришини сўраб, алдов йўли билан унинг хонадонига бостириб кирган. Хонадон эгаси П.Г.нинг бўйнидан синтетик мато билан бўғиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатган. Хонадонда бўлган 1 миллион сўмлик пулларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда босқинчилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам судланган 50 ёшли Х.V. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди