
Жарқўрғон туманида фуқарога 15 кун муддатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ўргатувчи уста ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жарқўрғон туман бўлимлари ўтказилган тезкор тадбирда, «С.И.С.» МЧЖ авто мактаби ўргатувчи устаси З.Э. фуқаро А.га бошқа авто мактабда ишловчи танишлари орқали «Б, С.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларида иштирок этмасдан 15 кун муддат ичида олиб бериш эвазига 3,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳайдовчилик ГувоҳномасиЖарқўрғон ТуманиПора Берадиган УстаАвто МактабФирибгарлик ИшиТезкор Тадбир Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар