Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари вилоятдаги ободонлаштириш ишлари ва янги қурилаётган иншоотлар билан танишиш асносида Самарқанд шаҳрида янги қурилган йўл ўтказгични ҳам кўздан кечирди.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев мутасаддилар билан мулоқот чоғида йўл ҳаракати хавфсизлигига эътибор қаратиш ўта муҳим зарурат эканини алоҳида таъкидлаб ўтган.
— Ҳар бир ҳоким ўз ҳудудидаги йўлларда ҳар ой юриб туриши шарт. Қаерга янги светофор ўрнатиш керак, қай бирининг жойини ўзгартириши лозим, буларни ўрганиб борадиган илмий-таҳлилий марказ фаолияти ҳам йўлга қўйилиши керак.
Машиналар, одамлар кўпайяпти, лекин светофорларимиз, йўлларимиз ҳали эски. Уларни замонга мослаштириш керак. Хозир машина ҳар ой эмас, ҳар куни кўпаймоқда. Эскича қарашлар билан хавфсизликни таъминлай олмаймиз. Шаҳарда энг юқори тезликни соатига 60 километрга қадар тушириш керак. Бу борада қарор қабул қиламиз, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент шунингдек трамвайлар фаолиятига ҳам юқори баҳо берди ва унинг йўналишини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
— Трамвай — экологик жиҳатдан тоза ва хавфсиз транспортдир. Самарқанд аҳолиси бир миллионга етиши кутилмоқда, бу шаҳарга трамвай зарур бўлгани учун олиб келганмиз. Унинг йўналишини кенгайтириш ва бунга давлат хусусий шериклиги асосида инвесторларни жалб этиш керак. Ўнта автобус олгандан кўра иккита вагон қўйган афзал эмасми?
Умуман, Тошкентга ҳам трамвайни қайтарамиз. Менга айнан шундай таклиф билан кўп хат ва мулоҳазалар келиб турибди, — деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди