20:52 / 10.02.2022
2 262

Шавкат Мирзиёев Самарқандда 10 нафар раҳбарни ишдан олди

Шавкат Мирзиёев Самарқандда 10 нафар раҳбарни ишдан олди
Шавкат Мирзиёев иштирокида Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминалида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари вилоятдаги секторлар ва тегишли мутасаддилар жуда суст ишлаётганини кўрсатиб ўтган.

Фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:
- Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;
- Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;
- Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев,
- Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;
- Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;
- Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;
- вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинган.

Уларнинг баъзиларига нисбатан тўпланган, шу жумладан, коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Самарқандда 10 нафар раҳбарни ишдан олди