08:49 / 11.02.2022
1 073

Қарздорлик муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда

Қарздорлик муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда
Шартномавий муносабатлар фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади ва ўз мажбуриятларини бажармаган субъектлар шартнома шартларига ёки фуқаролик қонунчилигига кўра жавобгар бўлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳада қуйидаги ўзгартиришлар назарда тутилмоқда:
• дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юборганлик;
• корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузганлик;
• шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликлар бекор қилинмоқда.

Ҳозирда шартнома тарафлари ўз мажбуриятларини бажармаганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланган.

Бу эса шартнома тарафларига мажбуриятни бажармаганлик учун иккита таъсир чораси қўлланилишига, яъни ҳам маъмурий, ҳам мулкий жавобгарликка тортилишига олиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, илғор хорижий давлатлар қонунчилигида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳолатини маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этиш амалиёти мавжуд эмас.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда