«Халқ банки»ининг 4,6 миллиард пули ўзлаштирилгани ҳақидаги маълумот «Мухбир Далиев» Telegram-каналида эълон қилинди. Хабарда 10 февраль куни Халқ банкининг 10 дан ортиқ мансабдорлари қамоққа олингани айтилган.
Мазкур ҳолатни аниқлаштириш мақсадида «Дарё» «Халқ банки» ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова билан боғланди. Банк вакилининг маълум қилишича, бу ҳақда Бош прокуратура ўз саҳифаларида расмий ахборот бермаган.
«Шу сабаб ҳозирда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабар миш-миш ҳисобланади. Қачонки ахборот Бош прокуратура расмий саҳифаларида берилганидан сўнггина биз ҳам хабар берамиз», – деди Гулноза Алимова.
Шундан сўнг хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.
Таъкидланишича, Бош прокуратура томонидан АТ «Халқ банки» Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида банк ходимлари 4,6 миллиард сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган.
Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) билан айб эълон қилинган. 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди