Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан меҳнат қонунчилигига зид равишда шанба тонгига йиғилиш чақирилди.
Тошкент вилояти ҳокимининг тайинланганига беш кун бўлган биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов вилоятдаги бошқармалар, ташкилотлар ва туман ҳокимларини 12 феврал куни соат 7:00 га йиғилишга чақирган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулла Одинаев 12 феврал куни эрталаб Тошкент вилояти ҳокимлигига борган. Инспекция ходимлари соат 07:10 лар атрофида ҳокимият биносига кириб борганда, мажлис ўтказилаётганини аниқлаган. Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетишган.
“Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд.
Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилинг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади” – дейилади вазирлик баёнотида.
Маълумот учун, МЖтКнинг 49-моддаси биринчи қисмига кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат қонунчилигини бузиш БҲМнинг 10 баравари (2 млн 700 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди