Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган яширин корхона фаолиятига чек қўйилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Ғаллаорол туман бўлими ва ИИБ ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро Б.Б. ўзининг яшаш хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланган. Ушбу хонадондан умумий қиймати 21,6 миллион сўмлик истеъмол учун яроқсиз 219 дона алкоголь маҳсулотлари, 997 дона акциз марка ва ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди