Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар берди «Дарё» нашри.
Қайд этилишича, айни кунга қадар вилоят ИИБга раҳбарлик қилиб келган Шавкат Раҳмонов бошқа ишга ўтган. Аммо унинг айнан қайси лавозимга тайинлангани ҳақида маълумот йўқ.
Раҳмат Маматов.
Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Раҳмат Маматов 1967 йил Қашқадарё вилоятида туғилган бўлиб, 1991 йил Қарши давлат университетини, 2000 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.
У вазирликка қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келган. Раҳмат Маматов фаолияти давомида, шунингдек, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди