Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни йўл ҳаракати хавфсизлигига бағишланган видеоселектор йиғилишида 2021 йилда энг кўп қоида бузган ҳайдовчиларнинг баъзиларини номма-ном санаб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган «Менимча» кўрсатувида маълум қилинди.
«Юнусобод туманидаги 17-мавзеда яшовчи ҳайдовчи Рўзметов 2021 йилнинг ўзида 133 маротаба қоидабузарлик содир этган. Унга қонун йўқ. Маза қилиб юрибди. Юқори Чирчиқ тумани ‘Яссавий’ маҳалласида яшовчи Раимов 2021 йил 11 ойида 37 маротаба қоидабузарлик содир этиб, охир-оқибат жиддий ‘авария’ содир этган.
Бундай қўпол қоидабузарликларга жазо муқаррар эканини таъминлаш вақти келмадимикан? Мен қонунчиларга савол бермоқчиман», – деди давлат раҳбари.
Шунингдек, президент ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлигини тўлиқ рақамлаштириш кераклигини айтиб ўтди. На пойтахтда, на ҳудудларда рақамлаштириш борасида биронта намуна қилиб кўрсатадиган жой йўқлигини айтган давлат раҳбари ҳар бир ҳудуд 1 июлга қадар кескин ўзгариш қилмаса қатъий чора кўришини маълум қилди.
«Энди Тошкент шаҳрида рақамли йўл ҳаракатини бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш тизимини жорий этиш тўлиқ шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилади. Ортиқхўжаев, Тошпўлатов йил якунига қадар пойтахтнинг 300 та чорраҳасини, келгуси йилда эса яна 302 та чорраҳасини рақамли тизимга ўтказиши шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент селекторда одамлар учун қизиқ бўлган яна бир муҳокама борлигини маълум қилди.
«Келгусида автомобилсозлик соҳасини ҳам кўриб чиқамиз. Одамлар норози — «биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер, эй жаноб давлат раҳбарлари» деяпти. Нега десангиз иқтисодиётимиз ривожланмоқда, машинага бўлган талаб ҳам кўпаймоқда», — дейди президент.
Бундан аввал Ўзбекистонда ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилиши, Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилиши ҳамда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида замонавий автомактаб ва имтиҳон марказлари ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди