00:03 / 13.02.2022
1 525

“Ҳокимлар, билинглар, мен арқонни узун ташлаб қўйганман” – Шавкат Мирзиёев

“Ҳокимлар, билинглар, мен арқонни узун ташлаб қўйганман” – Шавкат Мирзиёев
«O'zbekiston 24» телеканалида президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик фаолиятига бағишланган «Менимча» лойиҳасининг навбатдаги сони эфирга узатилди.

“Мустақил бўлганимизга 30 йил бўлди, бу масалалар ҳозиргача бор”
Хайрулла Нуриддинов муаллифлигидаги кўрсатувнинг бу галги сонида дастлаб давлат раҳбарининг 8 феврал куни ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан ўтказган йиғилишидан лавҳа намойиш этилди.

9309та маҳалладан 4000тасида ичимлик суви бир суткада 4-5 соат берилади, 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада марказлашган ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилмаган, 2000га яқин мактаб, боғча, тиббиёт муассалари марказий ичимлик суви тармоғига уланмагани сабабли сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда. Тасаввур қилинг, 30 йил бўлди мустақил бўлганимизга, бу масалалар ҳозир ҳам бор”, деди президент йиғилишда.

Шавкат Мирзиёев ҳокимларга мурожаат қилиб бу масалада таклиф беришларини сўради. Президент сув муаммосидан азият чекаётган ҳар бир вилоятга алоҳида эътибор қаратди ва керакли ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Мирзиёев бу муаммони ҳал қилиш учун 2022 йилда бюджетдан камида 2 трлн сўм, халқаро ташкилотлардан 245 млн доллар ажратилишини маълум қилди.

“Танлов номига бўлган жойда натижа бўлмайди”
Кўрсатувда шунингдек, давлат раҳбарининг 10 феврал куни Самарқанд вилоятига ташрифи ҳақида ҳам сўз борди.

Танлов тўғри ўтказилган жойда натижа мутлақо бошқача. Қаерда танлов яна ўша номига, эски ҳаммом, эски тос бўлган жойда натижа бўлмайди. Бунга ким айбдор? Сектор раҳбарлари айбдор. Туман ҳокимининг номзоди нотўғри бўлган. Фидойи ҳоким эмас ўша”, деди президент ҳокимлар ва сектор раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишда.

Ҳокимлар, билинглар, мен арқонни узун ташлаб қўйганман. Президент иккита номзод берди, улар иш қилар экан, деган фикр нотўғри. Улар иш қилмайди, улар сизларнинг сиёсатингиз тўғри ёки нотўғрилигига халқ билан мулоқот қилиб баҳо беради”, деб таъкидлади Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ҳокимлар, билинглар, мен арқонни узун ташлаб қўйганман” – Шавкат Мирзиёев