Фото: «Интернист»
Британиялик тадқиқотчилар юқори қон босими бор одамлар парацетамолдан мунтазам фойдаланиши инсульт ва юрак хасталиклари хавфини туғдиради, дея огоҳлантиришди. Бу ҳақда «GB News» хабар берди.
Тадқиқот хулосалари парацетамол қон босимига худди ностреоид яллиғланишга қарши дорилар (масалан, ибупрофен) каби таъсир кучига эгалигини кўрсатди: улар қон босимини ошириш, шу билан бирга, юрак хасталиклари хавфини туғдириш хусусиятига эга.
Олимларнинг таъкидлашича, мунтазам парацетамол истеъмол қилиш оқибатида артериал босимнинг ошиши инсульт ва юрак хасталиклари келиб чиқиши эҳтимолини 20 фоизга ўстиради.
«Ушбу тадқиқот дунёда энг кўп фойдаланиладиган дори — парацетамол қон босимини оширишини ва бу юрак хасталиклари ва инсультни келтириб чиқарувчи муҳим омиллардан бири эканини яққол кўрсатди. Шифокорлар ва беморлар, айниқса, юрак-қон томир хасталиклари хавфи бор беморлар, ўзаро парацетамолни узоқ вақт қўллашнинг фойдаси ва хавфини тарозига қўйиб кўришлари лозим бўлади», — деди Эдинбург университети клиник фармакология кафедраси раҳбари Жеймс Дир. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди