07:30 / 14.02.2022
767

ЙПХ инспекторига 7 млн сўм пора беришга уринган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

ЙПХ инспекторига 7 млн сўм пора беришга уринган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида чора кўрмаслик ва машинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ инспекторига 7 миллион сўм пора беришга уринган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 10 февраль куни Термиз шаҳар Ибн Сино кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Тико ҳаракати шубҳа туғдиргани сабабли уни тўхтатган ва ҳайдовчиси Б.З билан суҳбатлашиш жараёнида унинг спиртли ичимлик ҳиди келиб турганини сезган. Алкотестер орқали текшириб кўрганида ҳайдовчининг ҳақиқатдан ҳам маст эканини аниқлаган ва ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, Тикўни вақтинчалик сақлаш жарима майдонига жойлаштирган.

Шундан сўнг фуқаро Б.З ЙПХ инспекторининг хизмат олиб бораётган жойга бориб, унга нисбатан чора кўрмасдан автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришини илтимос қилган. Эвазига 7 миллион сўм пора таклиф қилган. Инспектор бу таклифи қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлишини, жиноятга бошламаслигини айтиб тушунтиришига қарамай ҳайдовчи унга пора таклиф қилишда давом этган.

Шундан сўнг ЙПХ инспектори Б.З га нисбатан чора кўришни сўраб Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган. ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари ушбу билдиргига асосан 11 февраль куни соат 20:00 ларда Сурхондарё вилояти ИЖҚК департаменти Термиз шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.З Термиз шаҳар «Байналмилал» маҳалласида жойлашган жарима майдони ёнида инспекторга 7 миллион сўмни пора тариқасида бераётганида ушланган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ инспекторига 7 млн сўм пора беришга уринган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди