10:00 / 14.02.2022
1 033

МЧЖ раҳбари банкни алдаб 4 млрд сўм кредит маблағини олишга эришди

МЧЖ раҳбари банкни алдаб 4 млрд сўм кредит маблағини олишга эришди
Чирчиқ шаҳрида қалбаки ҳужжатлар орқали банкдан кредит олган шахс аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «G.I.» МЧЖ раҳбари Ж.Э. «I.» МЧЖга тегишли 3-қаватли нотурар жой биноси интернет сайтлари орқали сотувга қўйилганлигидан фойдаланиб, объектнинг кадастр ҳужжати, МЧЖ раҳбарининг имзо ва муҳрини қалбакилаштириб, ушбу ҳужжатлар орқали бинони гаров таъминоти сифатида қўйиб, банк муассасасидан 4 млрд сўм кредит маблағини олишга эришиб, ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Шунингдек, тижорат банки филиали масъул шахслари Ж.Э. томонидан тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ ўрганмаганлиги ҳамда кредит маблағининг мақсадли сарфланиши мониторинг қилинмаганлиги оқибатида, тадбиркор ва банк манфаатларига 4 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МЧЖ раҳбари банкни алдаб 4 млрд сўм кредит маблағини олишга эришди